Диққат, сайёрамизда ҳозир кучли магнит бўронлари давом этмоқда!!!

0

 

Россиялик мутахассис, Қуёш астрономияси рентген лабораторияси илмий ходими Сергей Богачёв шу ҳақда расман хабар қилган. Олимнинг айтишига кўра, кучли магнит бўронлари бугун Тошкент вақти билан соат 04: 00 да бошланган.

— Магнит бўронлари беш балли шкалада бўлишига қарамай, — дейди Богачёв. — Барибир катта кучга эга. Шу сабабли телевидение, радиотўлқинлар, мобил алоқаси магнит бўронлари таъсирида меъёрда ишламаётгани кузатилди.

Олим айтиб ўтдики, бу магнит бўронлари ярим тунга қадар давом этади. Уларнинг таъсирида сурункали хасталикка чалинганлар, ўта сезувчан асаб тизимига эга фуқаролар саломатлигида салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Шунинг учун айниқса сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.