ЕЧЛ. Финални бошқарадиган ҳакамларнинг номи эълон қилинди

0

Европа чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида «Ливерпуль» клуби «Тоттенхем»га қарши кураш олиб боради. Мазкур учрашув 1-июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказилади.

Ушбу ўйинни Дамир Скомина бошчилигидаги словениялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

 

Унга қанотларда Юре Прапортник ва Роберт Вулкан ёрдам беради. Тўртинчи рефери Антонио Матео Лаос ҳамда VAR хонасида эса Данни Маккели, Пол ван Бокел, Феликс Зваер, Марк Боршлар ишлайди.

Скомина жорий мавсум ЕЧЛнинг 4та учрашувини ҳакамлик қилди. Шунингдек, Европа лигасининг иккита баҳсида фаолият олиб борди. У 2012-йилда «Челси» – «Атлетико» ўртасидги УЕФА суперкубогини ва 2017-йилда эса «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Аякс» ўртасидаги «Европа лигаси»нинг финалини бошқарган.