Клуб мухлислари ўз футболчиларининг либосини ечишга мажбур қилди (+видео)

0

Швейцария чемпионатининг 33-турида «Люцерн» клуби ўз майдонида «Грассхопперс»ни қабул қилди. Учрашувнинг 66-дақиқасига қадар мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганди.

Бироқ, охирги голдан кейин, ўйинни кузатиш учун келган мехмон жамоа мухлислари стадионга тушиб келишди. Улар ўз футболчилардан норози бўлишган. Кейин эса «Грассхопперс» аъзоларидан устидаги либосларини ечишни талаб қилишган. Мухлислар шу орқали уларнинг жамоа рамзига нолойиқ эканлигни кўрсатмоқчи бўлган. Айрим футболчилар эса уларнинг талабини бажарган. Баҳсни бошқараётган ҳакам эса учрашувни тўхтатишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Грассхопперс» мамлакатнинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади. Бу мавсум эса жамоанинг ишлари жойида эмас. Гап шундаки, улар ҳозирда чемпионатнинг сўнг поғонасида турибди.