«Манчестер Юнайтед» Сульшер борасида якуний қарорни қабул қилган

0

МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер келаси мавсум ҳам «қизил иблислар»нинг бошқарувида қолишини эълон қилди. У мураббийлар штабидаги ёрдамчилари Майкл Кэррик, Киран Маккенна ва Марк Демпсини ҳам клубда олиб қолиш ниятида.

“Ўйлашимча, мураббийлар штабидагиларни сақлаб қолиш клубни олдинга силжиши учун ёрдам беради. Биз бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Келаси мавсум ҳам мазкур мутахассислар билан бирга фаолият олиб борсам керак“, – дея қайд этган Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг якунига етган мавсумида чемпионатнинг 6-ўрнини эгаллаб, Европа лигаси ёўлланмасини қўлга киритган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here