Самарқандда эркак хотинини уриб ўлдирди…

0

 

Фожиа Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлди. Шу йил 13 май куни Янгижой маҳалласида яшовчи 41 ёшли исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган эркак хотини билан маст ҳолатда жанжаллашиб қолган ва қўл, чинни идиш ёрдамида аёлга жиддий тан жароҳатлари етказган. Олинган жароҳатлар туфайли 40 ёшли аёл оламдан ўтди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.