Таэквондо. Манчестердаги ЖЧда қатнашувчи Ўзбекистон вакилларининг тақвими эълон қилинди (батафсил)

0

Хабар берганимиздек, 15-19 май кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 12 нафар таэквондочи билан иштирок этади.

Мазкур спортчиларнинг ЖЧдаги тақвими билан танишинг:

15 май: Суҳроб Бобобеков (-58 кг)

16 май: Валентин Хегай (-54 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг)

17 май: Мадинабону Маннопова (-49 кг), Зария Қосимова (-57 кг) ва Никита Рафалович (-74 кг)

18 май: Чарос Қаюмова (-53 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) ва Шуҳрат Салаев (-80 кг)

19 май: Феруза Содиқова (-62 кг), Максим Рафалович (-87 кг) ва Дмитрий Шокин (+87 кг)

Бугун жаҳон чемпионатининг биринчи кунида иштирок этувчи спортчилар учун тарозидан ўтиш ва барча вазн тоифаларида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.