«Барселона» топ ҳужумчи билан шартнома имзоламоқда

0

Франциялик 28 ёшли футболчи Антуан Гризманн мавсум якунида «Атлетико Мадрид» билан хайрлашади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

Аввалроқ футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, 1-июлдан эътиборан «Атлетико» Антуан Гризманнинг товон пулини 200 миллион евродан 120 миллион еврога туширади. «Барселона» эса мазкур маблағни тўлашга рози.

Гризманн 2014 йил ёзида «Атлетико» сафига «Реал Сосьедад»дан 30 миллион евро эвазига келиб қўшилган ва жамоа билан биргаликда Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги совринларини қўлга киритди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here