БИЛАСИЗМИ… «Аҳмоқона қарорлар» туркумидан.

0

 

 

ҚУЁШНИНГ ҚОНУНИЙ ЭГАСИ

 

Испаниялик Анхелес Дюран исмли аёл ўзини Қуёшнинг ягона хўжайини деб эълон қилди. Нафақат эълон қилди, балки нотариусга бориб, қонуний тарзда бу қарорини ҳужжатлаштириб қўйди. Дюраннинг фикрича, энди ривожланган давлатлар Қуёшга эгалик қила олишмайди. Аёл буни қатъиян тақиқлайди.

Қуёшга эгалик килиш ғоясини эса Дюран америкалик бир аёл ўзини Ойнинг эгаси деб эълон қилгач ўйлаб топибди.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Дюран бундан буён Қуёшдан фойдаланадиганларнинг барчасидан солиқ олишга ҳақли экан.

Нотариус тасдиқлаган ҳужжатда ҳақиқатан «А. Дюран Ердан 149 млн 600 минг км узоқликдаги Қуёш сайёрасининг қонуний эгаси» дея таъкидланган.

Дюран айтдики, Қуёшдан фойдаланганлик учун оладиган солиқнинг 50 фоизини давлатга тўлайди. 20 фоизини пенсия жамғармаси, 10 фоизини илмий тадқиқот марказларига, яна 10 фоизини очликдан азоб чекаётганларга тақдим этаркан. Қолган 10 фоизини эса ўзида қолдираркан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади