“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

0

 

 

***

 

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб
Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга.
Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап,
Тилкалади кўзи тўлганча қонга.
Терисини шилиб обдон, шошилмай,
Саронжом қилишга тушди-ки, бай-бай,
Суякларини бир-бир чайнаб, кемирди,
Кўринса ҳамки гўшт – очофатга оз,
Тамом қилолмасдан, тўйиб кекирди
Ва кечки овқатга қолдириб бир оз –
Емишнинг олдида ётди чўзилиб,
Ҳазми – таом қилиб, кўзи сузилиб.
Ёнида яшовчи ушоқ Сичқонча
Қаранг, зиёфатнинг ҳидин олганча –
Ўт-ўлан оралаб биқиниб келиб,
Секин бир парча гўшт эпини қилиб –
Кавагига қараб кўтариб қочди.
Бўривой ярқ этиб кўзини очди,
Чидолмасдан бундай юзсиз толонга
Айюқаннос солди бутун ўрмонга:
“Вой доду ҳайҳот!
Босқинчидан дод!
Ушланглар, тўсинглар каззоб ўғрини,
Талаб кетди тамом бору йўғимни!”

Шундай ҳангомани кўрдим шаҳарда:
Ҳакамнинг соатини ўғри урибди.
Ўзи-ку қирт каззоб бўлгани қолда,
“Ушла ўғрини”, деб додлаб юрибди.

Крилов И.А