Жаҳон чемпиони ва 2 карра «Олтин тўп» соҳиби ўзбекистонлик ёш футболчиларга мастер-класс ўтказади

0
ЎФАнинг хабар беришича, жорий йилнинг 28 май – 2 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган «Газпром» ва ФИФАнинг болалар ижтимоий лойиҳаси бўлган «Футбол дўстлик учун» лойиҳаси финал босқичида бу йил футбол афсонаси Франц Беккенбауэр иштирок этади.

Мадриддаги тадбирларда ер куррасининг турли бурчакларидан ташриф буюрган 800 нафар иштирокчилар, ёш спортчи ва журналистлар иштирок этади.

Шунингдек, Мадридда ташкил этиладиган Дўстлик оромгоҳида «Футбол дўстлик учун» лойиҳаси иштирокчиларидан ташкил топган терма жамоалар ўртасида футбол бўйича чемпионат ўтказилади. Ҳар бир терма жамоадан турли  миллат вакиллари бўлган болалар ўрин олишади. Улар орасида ўзбекистонлик ёш футболчилар бўлади.

Икки карра «Олтин тўп» соҳиби, жаҳон футболи афсонаси Франц Беккенбауэр лойиҳа иштирокчилари билан учрашиб, улар билан маҳорат дарслари ўтказади.

«Футбол дўстлик учун» ижтимоий лойиҳасининг бир қисми бўлиш мен учун катта шараф. Ушбу лойиҳа иштирокчилари илгари сураётган тенглик, адолат, садоқат каби хислатларсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Турли миллат вакилларининг ўзаро тил топа олиши, уларни бирдамликка ўргатиш бу муваффақиятнинг калити ҳисобланади», – дейди лойиҳа элчиси Беккенбауэр.