Жанубий Африкада шер 4 яшар қизчага оғир жароҳат етказди…

0

 

Гап шундаки, шу йил 12 май куни Питер де Бир исмли эркак 4 яшар қизалоғи Дина Марига шерларни кўрсатиш учун шерлар сақланадиган фермага олиб борганди. У қизалоқни қўлида кўтарганча шерлар яшайдиган каттакон ўтлоққа яқинлашди. Шунда урғочиб шер уларга яқин келди-да, улкан тўсиқдан бир силтаниш билан сакраб ўтди ва қизчанинг бош қисмига чанг солди. Шу ташланишда қизалоқнинг бош терисини сочлари билан қўшиб узиб олди. Динани вертолётда дарҳол касалхонага олиб кетишди. Врачларнинг айтишича, қизча ўта оғир аҳволда. Уни сунъий кома ҳолатига тушириб қўйишган.

Отаси енгил жароҳат билан чекланган экан. Унга ҳам тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Динанинг тўлиқ тузалиб кетиши учун ҳали анча вақт керак бўларкан.