Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик ўйини жонли эфирда намойиш этиладими? (+видео)

1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур ўйинлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади.

2 июнь куни эса Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоа Анталияда Туркия вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма таркибида Италиянинг «Милан», «Сассуоло», Англиянинг «Эвертон», «Лестер», Франциянинг «Лилль», Германиянинг «Штутгарт», Испаниянинг «Сельта» каби клубларида тўп тепадиган футболчилар бор. Ҳозирда терма жамоани Шенол Гюнеш бошқариб келмоқда.

Бугун, ЎФАнинг telegram’даги расмий саҳифаси орқали мазкур баҳс 2 июнь Тошкент вақти билан 23:00дан бошлаб “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши маълум қилинди.

1 ТА ФИКР

  1. Futbol musobaqasini teleekranda ko‘rsatishsa yaxshi bo‘lardi. Har qalay muxlislarni O‘zbekiston terma jamoasiga qiziqishi ko‘payardi. Ayniqsa kuchli terma jamoalar bilan futbol o‘ynasa…

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here