Умид Аҳмаджонов ўз вазифасини тарк этди

0

CA нашрининг хабар беришича, бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала – ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

2018 йилнинг январь ойидан бери МОҚ президенти сифатида фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнига шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси лавозимига сайланди.

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001-2005 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган.

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига сайланган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here