Ўзбекистон суперлигасида иккинчи истеъфо рўй берди

0

Суперлиганинг жорий мавсумида иккинчи мураббий жамоани тарк этадиган бўлди.

«Бухоро» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфо чиқарилди. Бунга қадар «Сўғдиёна»да мураббий ўзгарган ва Лушан ўрнига Улуғбек Бақоев тайинланганди.

Термиздаги «Сурхон»га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан (1:0) кейин мутахассис «Бухоро»га ўзгариш фойда келтиришини раҳбариятга маълум қилиб, истеъфо чиқиши ҳақида билдирган. Аммо клуб раҳбарияти Ашурматовни жамоада олиб қолишни истаган. Бироқ бугун Ашурматов раҳбарият билан бўлган навбатдаги суҳбатдан кейин кетишга қарор қилганини тушунтирган ва бу ўзгариш жамоа фойдасига хизмат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» Ашурматов қўл остида чемпионатнинг 8 турида 1 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этиб, 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турганди.