Хитойлик аёл қариндошларга зарда қилиб бўйнидаги тилла занжирни ютиб юборди…

0

 

Бу воқеа Хитойнинг Шаньдун вилоятига қарашли Биньчжоу шаҳрида содир бўлди. 52 ёшли Цюй Сюин исмли аёл қариндошлари билан нимадир масалада келиша олмай жанжаллашиб қолганди. Ҳойнаҳой, қимматбаҳо тақинчоқлар мавзусида бўлса керак. Жанжал авж паллага кирганда, бўйнидаги узунлиги 40 см келадиган қимматбаҳо занзирни ечди-ю, ютиб юборди.

Шубҳасиз, уни зудлик билан яқинлари касалхонага олиб боришди. Рентген занжир аёлнинг ошқозонида эканини кўрсатди. Бироқ врачлар айтдики, занжир ошқозонда қанча кўп туриб қолса, ичакларга, овқат ҳазм қилиш тизимига шунча кўп зиён етаркан. Аёлни зудлик билан жарроҳлик столига ётқизишди ва қисқа фурсатда занжир ошқозондан чиқариб олинди.