АНАКОНДА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Анаконданинг урғочиси эркагидан бир ярим баравар узунроқ бўлади.

2. Ёши улуғ анаконданинг узунлиги 5 метргача етади. Аммо 6 метрдан ошмайди.

3. Анаконда илонлар асосан Жанубий Америка тропик ўрмонларида истиқомат қилади.

4. Улар тутқунликда узоқ яшай олишмайди. Нари борса 5-6 йил умр кўриши мумкин. Эркинликда эса 30 йилгача умр кўради.

5. Анаконда асосий умрини сувда ўтказади. Қуруқликка фақат ов қилиш зарурати туғилгандагина чиқади.

6. Анаконда вазни 100 кило атрофида, ёши 40-50 атрофидаги одамни бир уринишда ютиб юбориш қувватига эга.

7. Бошқа илонлардан фарқли ўлароқ, анаконда пўст ташлаш мавсумида пўстини қуруқликка эмас, сув остига ташлайди.

8. Бу илон тури асосан ёлғиз яшайди. Фақат апрел-май ойида — никоҳ мавсумидагина гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшайди.

9. Каттакон анаконданинг соф вазни 100 килограммгача етади.

10. Анаконда ҳеч қачон одамга ҳужум қилмайди. Фақат ундан келадиган хавфни сезса, ҳимоя мақсадларида ташланиши мумкин.

11. Анаконда кам овга чиқади. Агар йирик ўлжани ютса, 2-4 ҳафта давомида қимирламай ётган ҳолда уни ҳазм қилади.

12. Ошқозонида кислота миқдори кўплиги сабабли у ўлжасини суяклари билан бирга ҳазм қилади.

13. Қорни очса-ю, емиш топа олмаса, анаконда ўз болаларини еб битиради.

14. Бошқа илонлар каби анаконда ҳам тухум қўяди. Аммо ташқарига эмас, тухумдонига. Ташқарига дунёга келган болалари чиқиб келади. Одатда урғочиси 30-40 тага яқин болани дунёга келтиради. Бироқ уларнинг аксарияти гўдаклигидаёқ ўлиб кетади.

15. Анаконданинг ҳомиладорлик даври 7 ой давом этади. Шу давр оралиғида ҳомиладор анаконда сезиларли даражада вазн ташлайди, деярли овқат емайди.

16. Бу қадар катта ҳажмга эгалигига қарамай, анаконданинг ўзи ҳам йирик тимсоҳлар, ягуарларнинг ўлжасига айланиб туради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади