Бокс. 18-май куни яна 3 нафар Ўзбекистон вакили проф рингдаги навбатдаги жангларини ўтказади (+фото)

0

Аввал хабар берганимиздек, 18-май куни Австриянинг Орхус шаҳридаги ареналардан бирида Хуршид Тожибоев ҳамда Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги навбатдаги жангларида қатнашади. Тожибоевга Иракли Шариашвили рақиблик қилса, Зоиров эса Мишико Шубитидзе билан тўқнаш келади.

Шунингдек, майнинг 18 санасида уч нафар Ўзбекистон вакили Россиянинг, Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс кечасида қатнашади.

Жумладан, енгил вазнда Элнур Абдураимов (4, 4 КО) ўзининг проф рингдаги бешинчи жангини ўтказади. Аммо мазкур кечага 4 кун қолганига қарамасдан рақиб номи ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Равшанбек Умурзоқов шу куни ЖАРлик Антони Молоизанга (11-3-1) қарши рингга кўтарилади.

Бундан ташқари Сардор Музаффаров (4-1-0) ўзининг навбатдаги жангини тожикистонлик Асрор Воҳидовга (2-0-0) қарши ўтказади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here