Ҳиндистонлик 12 яшар қизча бўйнида ҳажми футбол тўпидек шиш билан яшамоқда…

0

 

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида яшовчи 12 яшар Сурбхи Бен (Surbhi Ben) тиббиётда жуда кам учрайдиган хасталикдан азоб чекмоқда. Унинг бўйнида катталиги футбол тўпидек келадиган шиш осилиб турибди. Отаси Паршурам Бхай Вария (Parshuram Bhai Variya) нинг гапига қараганда, бу шиш аслида Сурбхи уч ёшлигида юз қисмида пайдо бўлган. Кейинчалик катталаша бориб бўйнигача етди. Ҳажми футбол тўпи ҳажмидек бу шиш қизалоқнинг бўйнини тўлиқ эгаллаб олди.

Бхай Вария қизини маҳаллий касалхоналарга олиб борганда, улар қўл силташдан нарига ўта олишмаган. Бу ҳолатга қандай ташҳис қўйишни билмасликларини, демак, даволай ҳам олмасликларини айтишган. Бошқа касалхоналарга бориб қизча муолажа курсларини олди. Бироқ фойдаси бўлмади.

Олимларнинг айтишича, бу хасталик тиббиётда лимфатик мальформация деб аталади. Бундай хасталик билан камдан-кам болалар оғрийди.