Самарқандда автобус ва енгил автомобил тўқнашиб кетди…

0

 

Шу йил 16 май куни Самарқанд шаҳридаги «Диамонд» меҳмонхонаси ёнида «Мидибус» автобуси ҳамда «Спарк» автомобили тўқнашиб кетди. Автобус №404 йўналиш бўйича ҳаракатланаётганди. «Спарк» автомобилини бошқараётган 27 ёшли Д. Холбеков ўз йўлида эмас, тақиқланган чизиқ бўйлаб келаётганди. 1968 йили таваллуд топган О. Ахматов бошқарувидаги автобус енгил автомобилга келиб урилди ва ёнбошга ағдарилди. Автоҳалокат оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам жиддий жароҳат билан касалхонага олиб кетилди.