УЕФА ташкилоти Европа лигаси финали учун чиқарган реклама баннерида хатоликка йўл қўйди (+фото)

0

29-май куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа лигасининг финал баҳси ўтказилади. Унда икки Лондон клуби «Челси» ҳамда «Арсенал» ўзаро тўқнаш келади.

Мазкур ўйин учун пойтахт кўчаларининг бирига УЕФА томонидан чиқарилган реклама баннерида хатоликка йўл қўйилди.

Гап шундаки, баннерда тасвирланган «Арсенал» таркибидаги уч футболчидан бири, яъни, Денис Суарес (расмда ўртада) май ойининг бошидаёқ жамоани тарк этганди. У «тўпчилар» сафига январда «Барселона»дан ижарага олинганди. 25 ёшли футболчи ўтган ой жароҳат олди ва ҳозирда у муолажа курсларини Каталонияда ўтамоқда. Эндиликда у «Арсенал» аъзоси эмас.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here