Беъмор болакайларга машҳур футболчиларнинг либосларидан халатлар тайёрлаш йўлга қўйилди (+фото ва +видео)

0

Испаниядага шифохоналардан бирида касал болаларни бироз бахтлироқ қилиш йўлини ўйлаб топишди.

Panenka футбол журнали ва We are Xuxa креатив агентлиги юлдуз ўйинчиларнинг футболкаларидан халат ясашмоқда.

Акциянинг номи Strongest – «Энг кучли». Шифохонадаги болалар энг жиддий ва энг қийин рақиб – касаллик билан курашишади. Аммо севимли ўйинчисининг футболкасини кийган болаларга касалликни енгиб ўтиш осонроқ ва бу шунчаки сўзлар эмас.

«Рухий ҳолат боланинг ривожланишига ёрдам беради. Қувонч берувчи халат стрессни камайтириши мумкин ва болакай шифохонани тезроқ тарк этади. Кайфиятни кўтариб, иммун тизимини тезроқ тикланишига ёрдам берамиз» – дейди шифокор.