Бухорода ўғил отасини ўлдирди. Аммо бекоргамас. У келинига тегинган экан…

0

 

Бу воқеа аслида ўтган йили Бухоро вилоятининг Вобкент туманида содир бўлган. Бироқ тафсилотлари яқиндагина маълум бўлди. Айтишларича, кунларнинг бирида шу туманда яшовчи Шаҳобиддин Ҳамидов исмли йигит отасини белкурак билан уриб ўлдирган. Бунга жиддий сабаб бор эди албатта. Ота ҳомиладор келинига, яъни, Шаҳобиддиннинг жуфти ҳалолига тегинаркан. Бир индамабди, икки индамабди, охири жонига теккан келин бўлган гапларни эрига айтиб берибди. Қарабсизки, ота ва ўғил ўртасида катта жанжал юзага келган. Жанжал давомида номус ва алам ўтида куйиб адо бўлаёзган ўғил отасини белкурак билан тушира кетган. То ўлмагунча тушираверган.

Суд Шаҳобиддинни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Беномус ва иймонсиз ота-чи? Ундайлар иншооллоҳ Яратган эгамнинг қаршисида бу гуноҳнинг ҳам ажрини тўлайди.

Астағфирилло!!!