«Миллий» стадионининг чими тартибга келтирилди. Энди мазкур майдонда КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш мумкин (+фото)

0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, пойтахтда жойлашган «Миллий» стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилди. ЎФА буюртмасига асосан Туркиянинг «Iren»компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинди.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда Про-лиганинг «Рубин» клуби ўртасидаги ўйин орқали  майсанинг биринчи тести ўтказилди. 10 кундан сўнг иккинчи синов амалга оширилади.

Хабарингиз бор, июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси  КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Мазкур ўйинлар «Миллий» стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан ҳам майдон майсасини синовдан ўтказиш жараёнида миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер, шунингдек, Олимпия термаси устози Любинко Друлович ҳамда ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.

«Миллий» стадионнинг аввалги чими талабга жавоб бермагани туфайли тўлалигича кўчириб ташланганди.