Қиссадан ҳисса: “БАҚА ВА БУҚА…”

0

 

— Ота, — дебди кичкина Бақа кўлмакда турган катта Бақага, — Мен шунақанги бир қўрқинчли махлуқни кўрдимки!.. У тоғдек улкан эди. Унинг бошида шохи, узун думи, туёқлари бор эди.

— Болам, — дебди қари Бақа, — Бу бор-йўғи чорвадор Оқйигитнинг Буқаси, бироқ сен айтгандек катта эмас. Бўйи мендан озгина баланд бўлиши мумкин. Мен ҳам ўзимни шунақа катта қилиб кўрсата оламан. Мана, қараб тур…

Шундай деб катта Бақа ҳавони ютиб ўз ичига пуфлабди, пуфлабди.

— У шунақа каттамиди? — деб сўрабди у ўғлидан.

— Анча каттароқ эди, — деб такрорлабди ёш Бақа.

Қари Бақа яна ўз ичига пуфлабди ва Бақачадан:

— Буқа шунчалик каттамиди? — деб сўрабди.

— Каттароқ эди, дада, каттароқ, — деб жавоб берибди Бақача. Шундай қилиб Бақа чуқур нафас олиб, ичига пуфлайверибди, шишгандан шишиб кетаверибди.

— Ишончим комилки, Буқа бундан катта бўлган эмас, — дебди бир маҳал шишиб кетган Бақа ва шу пайт пақ этиб ёрилиб кетибди.

Қиссадан ҳисса: Ортиқча чираниш белни синдиради.