Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг энг яхши кўрган амали ва ҳали чоп этилмаган рисолалари ҳақида биласизми? (+Видео)

0

Инсон қисқа умри давомида шунча исломий-илмий мураккаб асарларни яратиши мумкинми? ​

Юртимиз тарихидаги 70 йиллик узилишдан сўнг ўзбек халқига равон ва осон тилдаги диний рисолаларни етказиб берган илк ислом олими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмига тўлақонли амал қилиб, халқ меҳрига сазовор бўлган машҳур уламолардандир. ​

Шайх ҳазратлари 120 дан ортиқ китоб ёзгани ростми?​ У киши бундай китобларни ёзишга қандай вақт топган? ​

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рисолаларини ўрганган кишида мана шундай табиий савол туғилиши табиий. ​

Дарҳақиқат, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ёзган китобларини нашриётлар чоп этиб улгурмаётгани ҳам бор гап.

Шайхнинг инглиз тилига таржима қилинган китоблари ҳам талайгина. Сиз уларни биласизми? Ҳазратнинг шох асари қайси эканини-чи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рисолаларини​ чоп этаётган “Ҳилол-нашр” матбаа нашриётининг китоблари нега қиммат?

Ёки нашриёт китоблари ўқувчилар қўлига етгунча қимматлашиб кетадими?

Ҳазратнинг рисолалари ва уларнинг нашри борасида Шайхнинг китобларини чоп этиб келаётган “Ҳилол-нашр” матбаа нашриёти муҳаррирлари билан суҳбат тайёрладик. ​

Анора Содиқова, ЎзА