Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оила қурмаганлардан ким бугундан ишқий муносабатларни, романтикани кутган бўлса, албатта нияти вожиб бўлади. Сиз росмана идеалингиздаги инсон билан танишиб, романтика денгизида суза бошлайсиз. Аммо шошилиш ярамайди. Сиз у одамни олдин яхшилаб ўрганишингиз керак. Кейинчалик куйиб қолманг тағин. Идеал деб ҳисобланганлар ҳам оқибатда ноидеал чиқиб қолишлари ҳаётда кўп учрайди. Бугун асосий кучни ишга сарфланг, шунда даромад ҳам бўлади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

18 май куни гарчи ўзингизни тўлиқ ҳақ деб ҳисобласангиз ҳам, қайси жабҳада бўлмасин, қарор чиқаришга шошилманг. Оилалиларнинг хонадонида жуда бир қувончли ҳодиса содир бўлиши кутилади. Моддий аҳволингиз яхши кечса-да, ортиқча сарф-харажатларнинг кетидан қувмаганингиз маъқул. Ҳатто, суюкли инсонингизга совға ҳадя этиш ниятида бўлсангиз ҳам ўзингизни босинг. Инқирозга учрашдан сақланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Иш жойингиздаги юмушларни адо этишда ҳаддан ташқари мустақил бўлишингиз тавсия қилинади. Ишингизга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Оддийликдан қочинг. Мураккаблик сари талпининг. Муҳаббатда руҳий зўриқишларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Бу жабҳада ҳеч кимга ўхшашни истаманг. Бировларнинг гўё қаҳрамонликларини кўчириб олманг. Борингизча севинг, борингизча севилинг. Шунда ижобий натижага эришишингиз мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

18 майда ташкилотчилик талаб қилинадиган вазифаларни зиммангизга оласиз. Ачинарлиси, бу вазифани кечқурунгача аранг адо этиб улгурасиз. Сал бўлмаса, асосий ишлар чала қолиб кетай дейди. Иш бажаришда шундай усулларни танлангки, ҳам фойдали кечсин, ҳам ёқимли бўлсин. Бундай шароитда қанча ишласангиз-да кам. Шундай эмасми? Оилавий ҳаётда кўпроқ ўзингизга ишонинг. Шахсий фикрларингиздан келиб чиқибгина қарорлар қабул қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Йўлингизда учрайдиган жиддий тўсиқларни енгиб ўта олиш учун ўта бардошли ва совуққон бўлишингиз керак. Янги туйғулар учун қалбингизни оча билсангизгина, муҳаббатда муваффақият қозона оласиз. Молиявий муаммоларни мустақил бартараф эта олмайсиз. Шунинг учун бадавлат танишлар бўлса, ўшаларга ёрдам сўраб мурожаат этинг. Турли хасталикларга қарши муолажалар, қуёшли ванна амали бугун хайрли кечади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

18 май куни камроқ орзуланг, камроқ хаёл суринг. Хаёлан Ойни забт этганингизда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Ундан кўра асосий ишларни бажариш ҳаракатида бўлинг. Ҳозир сиз учун биринчи навбатда моддий аҳволингизни яхшилашингиз муҳимроқ. Муҳаббат, орзулар иккинчи ўринда бўлиши лозим. Кун давомида шахсий автомобили борлар жаримага тортилиши, йўл патрул хизмати ходимлари билан жанжаллашиб қолишлари ҳақиқатга яқинроқ. Электр қувватига ишлайдиган асбоблар билан муносабатда жуда сергак туринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кечаси ёмон тушлар кўрган бўлсангиз, бу ҳаёт издан чиқади дегани эмас. Ёмон тушлар ҳавонинг авзойи бузилиши натижасида ҳам кузатилиши мумкинлигини унутманг. Хусусий мулк масаласида ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлса, хотиржамлик билан иш бажаринг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергак туринг. Кимлардир сизни катта пулга тушириб кетиш ниятида бўлиши мумкин. Кун давомида ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар туғилса, блокнотингизга ёзиб қўйишни унутманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

18 май сиз учун ҳар тарафлама қуёшли кунга айланади. Ўзингизни худди байрамлар диёрига бориб қолгандек енгил ҳис эта бошлайсиз. Лекин айрим масалаларга ҳарқалай жиддий муносабат юритиш керак. Айниқса, бировдан қарзингиз бўлса, ёки дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бу масалага жиддий қарашингиз лозим. Ижодкорлар куннинг иккинчи ярмида илҳом париларининг эътибор ва ғамхўрлигидан баҳра олиш шарафига муяссар бўлишади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмиданоқ барча муаммоларни унутиб, ўзингиз билан ёлғиз қолиш истаги устун кела бошлайди. Аммо ёлғиз қолиб, қўл қовуштириб ўтириш билан масаланинг ечимини топиб бўлмайди. Молиявий муаммолар осонликча ҳал бўлмайди. Ҳали ўзингиз яхши таниш бўлмаган одамларга пул қарз берманг. Кейин олишингиз мушкул кечади. Умуман ололмаслигингиз ҳам мумкин. Муҳаббатда тўғри қарорлар қабул қилиш учун қалбингизга қулоқ тутинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

18 май куни ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар маълум муддат танаффус қилишлари талаб этилади. Акс ҳолда саломатлигингизга жиддий путур етади. Шахсий ҳаётдан ҳам узоқлашиб кетишингиз ҳақиқатга яқин. Оиласиз бўлсангиз, атрофга боқинг. Ҳов анави ерда сиз орзу қилган бир инсон сиздан кўз узмаётгандек туюлмоқда. Кўринишидан у ҳам сизни орзуламоқда. Танишинг, енгил тортинг, романтика етовига киринг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун сизнинг кунингиз. Еттинчи осмон ҳам бахтингиз, қувончли лаҳзаларингиз қаршисида хижолат чека бошлайди. Сиз росмана идеалингиздаги одамни учратиб танишасиз. Албатта, бу оила қурмаганларга тегишли гап. Баъзи дўстларимиз кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Сиз танишадиган одам худди ўша борадиган манзилингизда учрайди. Молиявий муаммолардан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Пулингиз етарлича бўлади. Зориқишингизга ўрин қолмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

18 майда шахсий «мен»ингиздан вақтинча воз кеча туринг. Иш жойингизда қўшимча пул келадиган иш таклиф этишмоқчи. Агар ўз вақтида ҳаракатингизни қилмасангиз, ҳамкасблардан бири илиб кетиши тайин. Муҳаббатда мистикадангина иборат ҳодисаларга дуч келасиз. Яхшиси, ундан ўзингизни олиб қочинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режими ва меъёрларга қатъий амал қилинг. Саломатлигингизни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади