Ўзбекистон суперлигаси. Тошкент дербисида мухлислар учун ифторлик ташкил этилади

0

17 май куни «Локомотив» Суперлиганинг 9-тури доирасида «Бунёдкор» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ҳар доим юқори савияда, кескин ва муросасиз ўтиб келган Тошкент дербиси эртага 18:45да старт олади. Рамазон ойида барча мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида эртага бўладиган ажойиб ўйиннинг танаффус вақтида рўзадорларга ифторлик ташкил этилади.

Аввалроқ, 8-тур «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» учрашуви олдидан «шерлар» раҳбарияти томонидан баҳсга келган мухлисларга бепул ифторлик тарқатилганди.