Яна бир катта йўқотиш: Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов оламдан ўтди

1

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди.

Жаноза бугун, 17 май куни аср намозидан кейин бўлиб ўтади. Ижодкор Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота қабристонига дафн этилади.

Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991 й.), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993 й.) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967 й.) ва Тошкент маданият институти (1980 й.)ни тугатган.

Таҳририятимиз марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига  ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

1 ТА ФИКР

  1. Абдуқаюм БЕККАМОВ: Ортиқ Отажонов ҳақиқатан ҳам буюк санъаткор эди. Ўзининг жозибали ва дилкаш қўшиқлари билан бундан 45-50 йиллар муқаддам миллионлаб қалбларни забт этиб улгурган эди. Улуғ санъаткоримизнинг ижро этган юзлаб бетакрор қўшиқлари ҳамиша қўшиқсевар халқимизнинг бебаҳо бойлиги саналиб келди ва Иншооллоҳ, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишига шак-шубҳа йўқ. Эл суйган санъаткор Ортиқ Отажоновнинг ёрқин хотираси миллионлаб мухлисларининг юрагида абадий сақланиб қолади.
    Илоҳим, жойлари жаннатдан, охиратлари эса обод бўлсин!

Comments are closed.