Бокс. Алишер Хабибуллаев проф рингдаги навбатдаги жангини ўтказди. Бироздан сўнг, Абдураимов, Музаффаров ва Умурзоқов рингга кўтарилади

0

Россиянинг, Екетринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон номидан 4 нафар боксчи қатнашмоқда.

Ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган Алишер Ҳабибуллаевга мезбон вакили Илья Баландин рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган баҳсда дуранг натижа қайд этилдию Эслатиб ўтамиз, Ҳабибуллаев фаолиятидаги 6-жангида қатнашиб, идк бора муроса йўлини танлади. Бунгача у 4та ғалабага эришган ва бир бора муваффақиятсизликка учраганди.

Бугун шунингдек, ушбу рингда Элнур Абдураимов, Сардор Музаффаров ва Равшанбек Умурзоқов ҳам навбатдаги жангларини ўтказади.