Бокс. Элнур Абдураимов профессионал боксдаги нокаутли сериясини давом эттирди

0

Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича халқаро мусобақа ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Енгил вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимовга Исса Нампепече (Танзания) рақиблик қилди. Учрашув давомида катта устунлик ўзбекистонлик боксчининг тарафида бўлди. У танзаниялик боксчини ногдаунга учратиш ва бир неча бор мувозанатдан чиқаришга ҳам эришди. Рақиб томон эса 4-раундда баҳсни давом эттиришдан бош тортди ва ҳакамлар томонидан 24 ёшли Абдураимовга техник нокуат билан ғалаба ёзилди. Шу тариқа, Элнур проф рингдаги 5-жангида ҳам нокаут билан муваффақият қозонди.

Бироз олдин, Алишер Ҳабибуллаев мезбон вакили Илья Баландин билан муроса йўлини танлаганди.