ЧИЛИ ҚАЛАМПИРИ СЕМИРИБ КЕТИШДАН АСРАЙДИ…

0

 

Дунё олимлари ўтказилган тадқиқотлар ёрдамида айни пайтда дунёга машҳур бўлиб бораётган Чили қалампирининг одам организми учун фойдали жиҳатларини аниқлашди. Қалампир биринчи навбатда семириб кетиш, шу билан боғлиқ муаммолардан, организмда глюкоза метаболизми бузилишидан халос бўлишда ёрдам бераркан.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йилнинг ўзида сайёрамиз бўйича 1, 9 млд одам ортиқча вазндан азоб чека бошлаган. Уларнинг 15 фоизи семиришнинг оғир шаклларидан азият чеккан. Юрак, қандли диабетга учраш ҳам айни шу семириш туфайли юзага келган.

Чили қалампирининг фойдали хусусиятлари биргина семиришдан сақлаш эмас. У бактериялар ичак деворларига ёпишиб қолишининг олдини олади. Иммунитет тушиб кетиши, сурункали хасталиклар ривожланиши учун хизмат қилувчи рецепторларни ҳам ўлдиради.