Ижтимоий тармоқларда Ҳасанбой Дўсматовнинг эски жангидаги ноодатий имиджи мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлди (+видео)

0

YouTube тармоғида ўзбек жангчиларининг видеоларини жойлаб келувчи каналлардан бири, Ҳасанбой Дўсматовнинг 2015-йилдаги баҳсининг тўлиқ роликини юклади. Мазкур жанг WSB тасарруфи остида ўтган бўлиб, унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси марокашлик Ёсин Заҳир устидан қўли баланд келганди. Бироқ, кўплаб мухлислар бу ғалабага эмас, Дўсматовнинг сочини сариққа бўяганига эътибор беришган.