Украина хавфсизлик кенгаши ва мудофаа котиби Александр Турчинов истеъфога чиқди…

0

 

Турчиновнинг айтишига қараганда, уни ҳозирга қадар эгаллаб келган лавозимига Петр Порошенко тайинлаган. Ҳозир у ўз фаолиятини тугатиб, президент курсисини Зеленскийга бўшатиб бермоқда. Шу сабабли Турчинов ҳам истеъфога чиқишни лозим топди. Аммо Украинага нисбатан Россия босим ўтказишда давом этаркан, у мудофаа ташкилотининг ҳар қандай жабҳасида ишлашга тайёр эканини баён қилди.

17 май куни Олий Рададаги мамлакат президентининг расмий вакиласи, Украина бош прокурори Юрий Луценконинг рафиқаси Ирина Луценко ҳам Владимир Зеленскийнинг қасамёд кунига қадар истеъфога кетишини маълум қилган.

Турчинов Украина хавфсизлик кенгаши ва мудофаа котиби лавозимини 2014 йил 16 декабр куни эгаллаган. Виктор Янукович президентлик курсисидан маҳрум этилгач, Турчинов Олий Рада раиси вазифасида иш бошлади. Кейинроқ тўрт ой давомида мамлакат президенти вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритди.