Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 19 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Нима иш қилсангиз ҳам фақат жамоавийликка асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Иш кўп. Аммо уларнинг барчасини уддалашга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етади. Дам олиш куни бўлишига қарамай, кун давомида иш жойингиз билан боғлиқ юмушлар ҳақида ҳам қайғурасиз. Бу яхшиликка. Муҳаббатда олқишлар, кўнгил изҳорлари сизники. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совғалар ҳозирлаб қўйгани ҳам айни ҳақиқат.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

19 май сиз учун сезиларли даражада оғир кечиши кутилади. Шундай экан, фаолликни қўлдан берманг. Дангасаликни ҳайдаб солинг. Тадбиркорларга кун давомида яқин ҳамкорлардан бири биргаликда хориж сафарига боришни таклиф этиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Бундан моддий манфаат кўрсангизгина рози бўлинг. Оилавий ҳаётда сал бепарвороқ бўлмасангиз сира иложи йўқ. Асабни асранг. Саломатликка эътибор билан ёндашинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Муаммоларни ижобий ҳал этишда сизга фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Лекин бу ўйлашдан, мулоҳаза қилишдан тўхтанг дегани эмас. Тафаккур ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Айниқса, молиявий аҳволингизни яхшилаш учун айнан тафаккур ёрдам бериши мумкин. Шахсий ҳаётда ҳеч нарсани ўзгартиришга уринманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун худонинг ўзи сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўяди. Тайёр туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

19 май куни кам фикрланг, кам ўйланг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда бор истеъдодингизни барчага намойиш этиш имконияти туғилиши мумкин. Фойдаланиб қолинг. Муҳаббатда ҳам сергаклик билан ҳаракатлар содир этинг. Бу оила қурмаганлар учун жуда муҳим. Бўлғуси жуфтингиз сиздан амалий ҳаракатларни кутмоқда, ваъдаларни эмас. Молиявий масалада хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бугун бировга зинҳор қарз бера кўрманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун жуда ажойиб ва меҳрибон, саховатли инсон билан танишишингиз кутилади. У одамдан кўплаб хабарларни эшитасиз. Сиз учун дам олиш куни ҳисобланмаса, фаолликда ишланг. Шунда янги лавозим олишга муваффақ бўлишингиз мумкин. Ижод кишилари бугундан кўп яхшиликларни кутсалар бўлади. Илҳом ва шиддат сизни асло тарк этмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оилангиз даврасидагина вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

19 майда пул топиш илинжида елиб-югуришингиз талаб этилади. Бу масалада муаммо деярли бўлмайди. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, янги шериклар сизга фойдали келишувларни таклиф этишлари мумкин. Даромад яхши бўлса, рози бўлганингиз маъқул. Муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Ҳаммаси сиз истагандек кечади. Яқин инсонингиз билан муносабатлар ёрқин бўлади. Аччиқ-тирсиқлар кузатилмайди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, магнит бўронларидан эҳтиётингизни қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Хатоликлар, адашишлар қулига айланиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингиз тавсия этилади. Шошма-шошарликка йўл қўйманг. Энг муҳим ишларни бажаришда ташаббускор бўлинг. Моддий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Лекин шахсий бизнесига эга дўстларимиз дуч келган нарсага пул тикаверишдан сақланишлари керак. Оилангиз, рўзғорингиз ҳақида тинимсиз қайғурганларингиз мукофотини бугун албатта оласиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

19 май куни ҳар бир вазият билан ҳисоблашинг. Камчилик-нуқсонларингиз ошкор бўлишига йўл қўйманг. Фақат ишончли йўллардан юринг. Ҳеч қачон ортга чекинманг. Муҳаббатда муваффақиятлар кутиб туради. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни керагидан ҳам ортиқроқ қадрлашига шахсан гувоҳ бўласиз. Саломатликка келсак, кўз ва ошқозон тизимини ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Улар жисмонан зўриқишига йўл қўйманг. Ўзингизга яхши бўлади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Энг асосий ишларни алоҳида назорат остига олинг. Иккинчи даражали ишларни четга сура турганингиз маъқул. Оиладаги муҳит эмоциянгизнинг қай аҳволда экани билан боғлиқ бўлади. Янги лойиҳаларни амалга оширишда пича ҳазил ва беғамликни танланг. Шунда асабийликлардан холи бўласиз. Ишларингиз ҳам ўнгидан келади. Керак-нокерак буюмлар харид қилишдан тийилинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

19 майда ҳар тарафлама муаммолар қуршовида қолиб кетишингиз хавфи бор. Кўр-кўрона олдинга талпиниш натижасида яқинларингиз, саломатлигингиз, хуш кайфиятни ҳам унутасиз. Молиявий муаммоларни ақлни ишлатган ҳолда уддалаш ҳам негадир ёдингиздан кўтарилиб, оқибатда йўқотишларга юз тута бошлайсиз. Ҳозир ҳам кеч эмас. Шу хатоликлар қулига айланиб қолмасликнинг тадоригини кўрсангиз бўлади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар, психолог маслаҳатлари хайрли ўтади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун пулни асло биринчи ўринга қўя кўрманг. Акс ҳолда улар сизни ташлаб борса келмас томонларга қочиб қолиши турган гап. Қалбингиз фақат бир инсонни истамоқда. Жуфтингиз ёки бўлажак жуфтингиз. Бошқаларни кирита кўрманг. Ўзингизни бахтли ҳис этиш истагида бўлсангиз, миянгизга ўрловчи барча ёмон ўйларни ҳайдаб солинг. Қариндошлар билан мулоқотда сиздан озгина сабрли бўлиш талаб қилинади. Ўзингизни асранг!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

19 май балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун унумли ва қувончли кечиши кутилмоқда. Кўплаб янги ва фойдали ҳаракатларни содир этишингиз учун имкониятлар туғилади. Ишингиз енгил бўлса ҳам вақтида нафас ростлашни, дам олишни унутманг. Шахсий ҳаётда бир қадамгина нотўғри ташланган қадам сиз учун қимматга тушиши мумкин. Кечқурун сафарга чиқиш, спорт билан шуғулланиш ва севган инсонингизга кўнгил изҳорларини тўкиб солиш муваффақиятли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади