АЁЛЛАР УЧУН ТЕСТ: «МАНФААТЛАРНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛАСИЗ?»

0

 

Ҳар бир тирик инсоннинг ўз манфаатлари бор. Лекин ўткинчи дунёда ўзидан кўра, бошқаларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиганлар ҳам кўп учрайди.

Сиз-чи? Сиз учун кимнинг манфаатлари устунроқ? Қуйидаги саволларга жавоб бериб, шуни аниқлаб олинг.

1. Муҳим учрашувга отланяпсиз-у, тўсатдан яқин дугонангиз кириб, маълум муддатга болаларига қараб туришингизни сўради, тез бир таниши билан кўришмаса бўлмаслигини айтиб қолди. Сиз:

а) Оғир хўрсиниб, рози бўласиз;

б) Кескин рад жавоби берасиз;

в) Чиқиб кетаётганингизни айтасиз. Яхшиси, эртага келишини тайинлайсиз.

2. Илм кишиси бўлмиш танишингиз қайсидир мажлисда чиқиш қилиши кераклигини, шунга нутқ матнини ёзиб беришингизни илтимос қилса:

а) Ҳазил аралаш эвазига дам олиш кунлари «Мерседес»ини бериб туришини айтасиз;

б) Хурсанд бўлиб розилик билдирасиз;

в) Унга эшиттирмай ғудраниб қўясиз.

3. Сизга ёққан эркак бугун ресторанга таклиф қила олмаслигини, пули камроқ эканини айтса:

а) Қачон бойиса ўшанда учрашишингизни айтиб жўнаб қоласиз;

б) Ўзингиз уни ресторанга таклиф қилиб, харажатларни тўлайсиз;

в) Уни нўноқликда айблайсиз.

4. Бошлиғингиз ишдан кейин қолиб қўшимча иш олишингизни сўраса:

а) Ҳамкасб дугонангиздан бошқа хонадан туриб бошлиққа: «Холаси касал экан, касалхонага кетди» деб қўйишини сўрайсиз;

б) Индамай рози бўласиз;

в) Бошлиқни меҳнат қонунларини бузаётганликда айблайсиз.

5. Болаликда сиз қуйидаги қаҳрамонга ўхшашни истардингиз:

а) Золушка;

б) Қизил Шапкача;

в) Қор маликаси.

6. Дугоналарингиздан бири кутилмаганда сиздан ўзини олиб қоча бошласа:

а) Қаттиқ қайғуга ботасиз ва нима қилиб бўлмасин қайтадан унинг эътиборини тортишга интиласиз;

б) Унга ичингиздаги бор гапларни айтиб-айтиб оласиз;

в) Сиз ҳам ундан воз кечасиз ва ўша дугонасиз ҳам ҳаётда бемалол яшаш мумкин дея ҳисоблайсиз.

7. Эрингиз сизни ўзингизга умуман ёқмайдиган зиёфатга олиб бормоқчи:

а) Бугун ёлғиз қолмоқчи эканингизни айтиб таклифини рад этасиз;

б) Рози бўласиз ва у билан бирга борасиз;

в) Дўстлар танлашда умуман диди йўқлигини юзига соласиз. Уни ҳам бормасдан сиз билан бирга бўлишини талаб қиласиз.

8. Дугоналарингиз сизни саёҳатга таклиф этишса:

а) Улар билан бажонидил бирга бўласиз;

б) Ҳозир боргингиз келмаётганини, саёҳатни орқага суриб туришларини сўрайсиз;

в) Таклифларни зарда аралаш рад этасиз.

9. Эрингиз сиз ёқтирган овқатни хуш кўрмаса:

а) Шу овқатдан бир умрга воз кечасиз;

б) Айнан шу овқатни тез-тез тайёрлайсиз. Эрингиз кўникиб кетмагунча тўхтамайсиз;

в) Бу овқатни фақат ўзингиз учун тайёрлайдиган бўласиз.

10. Уйдагилар ёки дугоналарингиз билан орангизда жанжаллар келиб чиқса:

а) Албатта ўзингизни айблайсиз;

б) Уларни айблайсиз;

в) Ҳеч кимни айбламайсиз.

11. Дўконда тўсатдан сотувчи сизни ҳақорат қилди:

а) Индамайсиз. Чидайсиз;

б) Унинг иши ҳам осон эмаслигини баён қилиб, тинчлантирасиз;

в) Худди шундай ҳақорат билан жавоб қайтарасиз.

12. Ишга жойлашаётиб:

а) Маош қанчалигини очиқчасига суриштира олмасдингиз;

б) Бошлиқ билан савдолашардингиз;

в) Қулай шароит яратиб беришларини ошкора талаб қилардингиз.

НАТИЖАЛАР:

Агар сиз 1а, 2б, 3б, 4б, 5а, 6а, 7б, 8а, 9а, 10а, 11а, 12а жавобларни танлаган бўлсангиз, ҳар бирига 2, 1в, 2а, 3а, 4а, 5б, 6в, 7а, 8б, 9в, 10в, 11б, 12в жавобларнинг ҳар бири учун 1 баллдан ҳисобингизга ёзиб қўйинг.

16 ва ундан ортиқ балл. Сизнинг атрофдагилар билан муносабатлардаги шиорингиз: «Мен ўз манфаатларимдан воз кечиб, сизларнинг манфаатларингизни ҳимоя этаман». Сиздан бошқалар ўз мақсадлари йўлида осонгина фойдалана билишади.

9-15 балл. Сиз аввало ўз манфаатингиз, ундан сўнг бошқалар манфаатини ҳимоя этасиз. Ўзингиздан қайсидир мақсад йўлида фойдаланишларига йўл қўймайсиз.

9 ва ундан кам балл. Сизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким қизиқтирмайди. Сиз билан тил топишиш жуда мушкул.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади