Бокс. «Панчер» Деонтей Уайлдер рақибини 120 сонияда нокаутга учратди (+видео)

0

АҚШнинг Броклин шаҳридаги «Барклайс» аренасида профессионал бокснинг оғир вазн тоифаси Деонтей Уайлдер ҳамда Доминик Бризил ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди.

Кўпдан бери кутилган жанг узоққа чўзилмади. 33 ёшли Уайлдер рақибини биринчи раунддаёқ нокутга учратиб, WBC чемпионлик камарини 9-маротаба ҳимоя қилишга эришди. Қайд этиш жоизки, Деонтей Уайлдер фаолиятидаги 42-жангида рингга кўтарилиб, 40-маротаба баҳсни муддатидан олдин якунлашга муваффақ бўлди. У фаолиятида бор йўғи бир бора, яъни, ўтган йилнинг декабрида Тайсон Фьюри (27-0-1, 19КО) билан муроса йўлини танлаганди.

Уайлдернинг рақиби Бризил эса проф рингдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У бунгача, 21та жанг ўтказиб, уларнинг 20тасида (18КО) зафар қучганди. Унинг илк мағлубияти эса 2016-йилда IBF, WBA, WBO, IBO чемпионлик камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуанинг 7-раунддаги нокаутидан сўнг, қайд этилганди.