Бокс. Хуршид Тожибоев ҳамда Шаҳобиддин Зоиров Данияда навбатдаги жангларини ўтказди

0

18-май куни Даниянинг Орхус шаҳридаги ареналардан бирида профессионал боксда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Хуршид Тожибоев ҳамда Шаҳобиддин Зоиров навбатдаги жангларини ўтказди. Иккала боксчига ҳам грузиялик чрам қўлқоп вакиллари тўқнаш келди.

Хуршид Тожибоев 6 раундга мўлжалланган баҳсда Иракли Шариашвили очколар ҳисобига мағлуб этиб, фаолиятидаги иккинчи жангида ҳам қўлиб баланд келди. Дебют жангида эса у нокаут билан зафар қучганди.

Шаҳобиддин Зоировга эса Мишико Шубитидзе рақиблик қилди. Зоиров илк раунддаёқ грузийлик боксчини нокаутга учратиб, фаолиятидаги иккинчи жангида ҳам муддатидан олдин ғалабага эришди.