Фарзандларингизга ўқиб беринг: “Саъва билан каптар…”

0

 

 

Саъва тушиб қолди ёвуз тузоққа,

Бечора ўзини урар ҳар ёққа.

Ёшгина Каптарча олди мазаҳга:

“Уятмасми,- деди,- куппа-кундузи

 

Илиниб қолибсан, кўз борми ўзи ?

Мени алдаёлмас ҳеч кимса бу хил,

Айтган гапларимга ўзимман кафил”.

Қарангки, шу он –

 

Ўзи ҳам тузоққа илиниб қолди.

Хўп, ажаб бўлди!

Сен бундан буён –

Бировнинг ғамидан кулма, Каптархон.

И.А. КРЫЛОВ