Гулистонлик аёл тўрт кунлик боласини 200 долларга пулламоқчи бўлди…

0

 

Гулистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари У. Ж. исмли аёлни қўлга олишди. Маълум бўлдики, аёл туғилганига атиги 4 кун бўлган боласини ҳеч қандай ҳужжатлаштиришларсиз М. Н. исмли аёлга 200 доллар эвазига сотмоқчи бўлган. Аммо ёвуз ниятига ета олмади. Қўлга тушди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 135- модда 3- қисми («Одам савдоси») га асосан жиноий иш қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аёл боласини моддий аҳволи ёмонлиги сабабли сотмоқчи бўлганини айтиб ўтди.