НИМА УЧУН УЙҚУ ОРАСИДА ҚЎЛЛАР УВИШАДИ?..

0

 

Бу муаммо кўпчиликнинг ғашига тегади. Ширин уйқудан қўллари увишиб қолиши натижасида уйғониб кетадиганлар оз эмас. Хўш, бу ҳолат ниманинг таъсирида юзага келади?..

Олимлар ўтказган изланишлар уйқу орасида қўл увишишининг бир қатор сабабларини аниқлаб берди. Биринчи навбатда қўл одам ҳаддан ташқари чарчаши, тор кийимда ухлаши, ёстиқ ёки кўрпа ноқулайлик туғдириши оқибатида увишиб қоларкан.

Бундан ташқари, қўллар бўйин қисмида пайдо бўлиши кутилаётган остеохондроз хавфи туфайли ҳам увишиб қолавераркан. Қолаверса, инсульт, қандли диабет хасталиклари хавф сола бошлаши ҳам қўл увишиб қолишида ўз аксини топаркан. Шунинг учун олимлар барчага бир маслаҳатни беришмоқда. Агар тез-тез уйқу орасида қўлларингиз увишиб қолаётганини пайқасангиз, албатта врач қабулига боринг.