Порошенко сиёсатдан кетмай, янги президентнинг ишини кузатиб кўрмоқчи эмиш…

0

 

Украинанинг бугунча амалдаги президенти Петр Порошенко украин халқига мурожаат этиб, сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди.

— Мен сиёсатда янги лавозим учун қолаётганим йўқ, — деди Порошенко. — Мамлакатимнинг ЕС ва НАТО аъзолигидан чиқиб кетмаслигини таъминлаш учун шундай қарорга келдим. Шу баҳонада Зеленскийнинг янги президент сифатида қандай иш юритишини кузатмоқчиман. Умид қиламанки, янги президент Зеленский бу масалага жиддий муносабат билан ёндашади…

Порошенко яқиндагина Владимир Зеленский билан бир-бирларига ўта хавфли рақиб сифатида майдонга чиққанларини ҳам яшириб ўтирмади. Энди эса Зеленский ўзи жондан севган Украинанинг янги президентига айланишига гувоҳ бўлишини таъкидлади ва янги раҳбарга муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Петр Порошенко Украина президенти лавозимини 2014 йили эгаллаган. Бу йилги сайловларда имкониятни бой берди. Владимир Зеленский эса эртага 20 май куни расман қасамёд қилади.