Қиссадан ҳисса: “Қафасдаги қуш ва кўршапалак…”

0

 

Сайроқи Қушни қафасга қамаб ойна ташқарисига осиб қўйишганди. У фақат тунда, ҳамма қушлар уйқуга кетгандагина сайрарди. Бир куни кечаси Кўршапалак келиб қафас панжарасига чирмашиб олибди.

У Қушдан нега кун бўйи тинч ўтириб, кечаси сайрашини сўрабди.

— Бундай қилишимнинг ўзига хос сабаби бор, — дебди Қуш. — Бир куни кундузи сайраётсам овчи овозимга мафтун бўлиб қолди ва тўрини қўйиб мени тутиб олди. Шундан бери фақат тунлари сайрайман.

Кўршапалак шундай дебди:

— Лекин ҳозир қафасдалигингда бундай қилишинг фойдасиз-ку. Агар буни қўлга тушишингдан олдин қилганингда эди, ҳозир озодликда бўлардинг.

Қиссадан ҳисса: Фалокатдан кейин қилинадиган эҳтиёткорлик фойдасиздир.