Ошқозонида 116 та мих билан юрган эркак

0

Ҳиндистонда Бхолу Шанкар исмли киши 116 дона катта михни еб қўйган. Энг қизиғи, бу қилиғини ўзи эслай олмайди.  Аввалига 43 ёшли Шанкар қорнидаги кучли оғриқ сабаб тиббиёт муассасасига етказилган. Рентген натижасига кўра, унинг ошқозонида жуда кўп мих борлиги аниқланган.

Жарроҳлик амалиётидан кейин шифокорлар 116 дона элликталик мих ва сим бўлакларини топишган. Шанкар эса ошқозонида михлар қаердан пайдо бўлиб қолганини билмаяпти. Қандай қилиб уларни еб қўйганини хотирлай олмаяпти. Ўз вақтида унинг акаси беморнинг руҳиятида муаммолар борлигини қўшимча қилган.