БУЛБУЛ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Булбул пайдо бўлганига 12 миллион йилдан ошган. Дастлаб улар Венгрияда пайдо бўлган экан.

2. Булбуллар чумчуқсимонлар оиласига мансуб бўлиб, товуши ёқимли ва ажойиб бўлса-да, ташқи кўриниши кўзга яқин эмас.

3. Булбул оддий, шарқий, ғарбий ва жанубий, қизилбўйин, кўкси қизил, кўк, оққош каби турларга бўлинади.

4. Булбул соатига 50 км тезликда учади.

5. Булбул дунёга келиши билан ота-онаси уни куйлашга ўргата бошлайди.

6. Булбул август бошида Шимолий Африкага учиб кетади. Ўша ерда қишлаб, май ойи бошларида ватанига қайтади.

7. Қишлаб келгач, улар дарҳол куйлашни бошлашмайди. Орадан бир-икки ҳафта ўтгач, куйлай бошлашади. Булбуллар деярли тўхтовсиз куйлайди. Орада қисқа танаффус қилиб олиши мумкин холос.

8. Булбул 10 йилга қадар умр кўради. Шу умрини фақат бир жойда ўтказади.

9. Ажабланарлиси, булбул қишлаш учун шимолга боради-ю, аммо у ерда умуман куйламайди. То ватанига қайтгунча сукут сақлайди.

10. Ўн тўққизинчи асрда булбул овлаб сотиш мўмай даромадли иш ҳисобланган.

11. Швейцариянинг тоғли ҳудудларида булбул 1000 метр баландликда яшайди. Ҳеч қачон пастга тушмайди.

12. Қадимда шарқ мамлакатларининг подшолари булбул сайрашига ишқибоз бўлишган. Уларнинг саройида махсус қафасларда булбул сақланган. Подшолар булбул куйлаб омад ва унумдорлик чақиради деб ҳисоблашган.

13. Булбул асосан чумоли тухуми, қумурсқалар, қуртлар, майда ўргимчаклар билан озиқланади.

14. Германияда ресторанларда булбул тили қўшиб тайёрланган таом жуда қадрланади.

15. Қадимда қўшиқчи бўлишни орзулаган одамлар булбулни тутиб гўштидан кабоб пишириб еган экан.

16. Урғочи булбул эркагини унинг қандай куйлашига қараб танлайди.

17. Булбул гўшти тиббиётда анемия, сурункали толиқиш, қорин оғриши ва бошқа хасталикларга шифолиги билан машҳур.

18. Булбул жуда фойдали қуш. У тирик жонзотларга зиён етказиши мумкин бўлган дарахтлар баргларини ва қумурсқаларни ейди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади