Ўзбекистонда автомобилларни тюнинг қилишга рухсат бериш тўғрисида петиция эълон қилинди

0

«Меним фикрим» жамоавий мурожаатлари порталида транспорт воситаларини тюнинг қилдиришга қонунчилик даражасида рухсат бериш тўғрисида петиция пайдо бўлди, деб ёзади UZ24.

Мурожаат матнида айтилишича, бу қўшимча иш ўринлари ва соҳада ноёб миллий брендлар яралишига имкон беради.

Маҳаллий, миллий рангни ҳисобга олган ҳолда ижодий индивидуал ёндашув ёшларни (ихтирочилар) ностандарт қарорлар қабул қилишга ундайди. Автомобильлар тюнингини қонунийлаштириш автомобилсозликни нафақат минтақавий, балки халқаро миқёсда ҳам ривожлантириш учун рағбатлантирувчи омил бўлади: халқаро кўргазмалар, танловлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишга замин яратади.