Мэрилин Монрони мафия ўлдирганми?

0

75 ёшли актёр Жанни Руссо “New York Post” нашрига берган интервьюсида Голливуд кино юлдузи Мэрилин Монронинг ўлими билан боғлиқ воқеага ойдинлик киритди.

Собиқ маҳбубасининг вафоти ҳақида гапира туриб, актёр шундай деган: «У қандай ўлганини жуда яхши биламан. Унинг ўлимига терговда қайд этилганидек, уйқу дори кўп миқдорда қабул қилингани сабаб бўлмаган. У совуққонлик билан амалга оширилган қотиллик қурбонига айланган».
Руссонинг айтишича, Мэрилинни устамонлик билан йўқ қилишга АҚШ президентининг укаси Роберт Кеннеди шахсан раҳбарлик қилган. Негаки у давлат раҳбари билан кино юлдузининг ишқий саргузаштлари ошкор бўлишини истамаган.
Мэрилин билан Руссонинг шахсий муносабатлари эса тўрт йил давом этган. Актёр 1962 йилнинг 5 августида, актрисанинг ўлимидан уч кун илгари биргаликда тушган расмни авайлаб сақлаб келади. Унда Мэрилин жуда бахтиёр кўринади.
Руссонинг айтишча, Чикаго мафияси ва шаҳар жиноий оламининг сардори Сэм Жианкана Монро орқали АҚШ президентига йўл топмоқчи бўлган. Бунинг учун улар президент ва кино юлдузини беҳаё ҳолатда суратга тушириш ва бундан давлат раҳбарига шантаж қилишда фойдаланишни кўзлаганлар. Чунки, улар Кубада ҳокимиятни ағдаришга президентни кўндиришни, шу билан у давлатда жиноий тўдалар ва казинолар устидан назорат ўрнатишни режалаштиришган. Бироқ, Жианкана ўйлаган режа амалга ошмайди, президент тўзоққа тушишини хаёлига келтирмаган бўлса-да, учрашувга келмайди. Катта эҳтимол билан айтганда, учрашувга Роберт халал берган.
Шу боисдан бўлса керак, бундан ғазабланган Мэрилин президент билан ўрталаридаги ишқий муносабатлар ҳақида ОАВга хабар бераман деб, пўписа қилади. Акасини шаънини ўйлаган Роберт Кеннеди эса актрисани жисмонан йўқ қилиш ҳақида буйруқ берган. Бунинг учун асли касби шифокор бўлган Доктор лақабли ёлланма қотил танланган. У асосан, жиноий олам вакилларининг буюртмасини бажарган. У томирга ҳаво юбориш орқали Мэрилиннинг ҳаётига нуқта қўйган. Эмболия натижасида вафот этган актрисани эса ҳамма меъёридан ортиқ уйқу дори ичгани учун жон таслим қилган деб ҳисоблаб келади.