Суперлигада собиқ футболчи ва мураббийлари олдида қарздорлиги мавжуд клуб қолмади

0

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси сўнгги вақтларда клубларнинг ўз собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдида қарз мажбурияти бўлмаслиги масаласига жуда жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Ўтган вақт мобайнида бир қатор футболчи ҳамда мураббийлар Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига ўзлари илгари фаолият олиб борган клублар уларга маош ёки мукофот пули бўйича қарзга эгалиги бўйича мурожаат этди. ЎзПФЛ бу каби муаммоларни ҳал этиш масаласини жиддий назорат эта бошлади. Натижада мавсум бошидан буён қатор клублар ўз собиқ футболчиси ва мураббийлари ҳисоб рақамларига тўланиши лозим бўлган суммаларни ўтказиб бера бошлашди.

Айни пайтга келиб ЎзПФЛга Суперлига клубларининг маош ёки мукофот пули бўйича қарздорлик масаласи юзасидан келиб тушган ариза эгаларининг барчаси билан клублар ҳисоб-китобни амалга оширди ва бу борада муаммога эга клуб қолгани йўқ.