СУВАРАК ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Сувараклар ер юзида бундан 500 миллион йил олдин пайдо бўлган.

2. Дунёда суваракларнинг 4600 тадан ортиқроқ тури бор.

3. Суваракларнинг энг яқин қариндоши сифатида термитлар тилга олинади.

4. Суваракларнинг айрим турлари учишни ҳам қойиллатади.

5. Дунёдаги энг йирик суварак Австралияда яшовчи суварак-буруншох ҳисобланади. Унинг узунлиги 8-9 см га тенг ва агар биров ўлдириб қўймаса, 10 йилгача умр кўради.

6. Мадагаскар суваракларини уй ҳайвони ўрнида сақлашади.

7. Дунё миқёсида сувараклар пойгаси мусобақалари 19-асрдан бери мунтазам ўтказиб келинади.

8. Айтишларича, сувараклар ҳатто ядровий урушдан кейин ҳам яшаб қола олувчи ягона жонзот ҳисобланаркан.

9. Хитойда сувараклар махсус етиштирилиб, ресторанларда улардан деликатес таомлар тайёрланади.

10. Суварак чалқанча ётқизиб қўйилса, ўзи мустақил тарзда қаддини ростлаб ололмайди.

11. Катта шаҳарлардаги кўп қаватли уйларнинг ҳар бирида тахминан 1000 дан 3000 тагача суварак яшайди.

12. Суваракнинг боши кесиб олинса ҳам камида икки ҳафта яшаб қола билади.

13. Суварак хавфли инфекцияларни ташувчи энг зарарли қумурсқалар сирасига киради.

14. Сувараклар тунги қумурсқалигига қарамай, кундузги ёруғликдан қўрқмайди. Лекин одамлардан ўлгудек қўрқишади.

15. Суварак жуда тез чопади. Бир сонияда у 85 сантиметр масофани босиб ўта олади. Яна бир маразларча қобилияти шундаки, одам ўлдириш учун келаётганини ўн метр узоқликдан сеза олади ва агар деворнинг юқори қисмида бўлса ҳам пастга сакраб қочади. Сакраш натижасида танасига умуман зиён етмайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади