Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 24 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 май куни табиатингизга хос барча салбий жиҳатлардан нари бўлинг. Улар ишларингиз бароридан келиши, вазият яхши нуқтада сақланишига сабаб бўлишдан ташқари, атрофдагилар олдидаги обрўйингизга ҳам путур етказади. Имкон доирасида ён беришга мойил бўлинг. Акс ҳолда кимлар биландир орангизда жанжал пайдо бўлади. Ҳар бир эзгу мақсадга етиш йўлида интилувчанлик ва ўзингизга бўлган ишонч талаб қилинади. Оиласизларни муҳаббатда ёқимли эмоциялар ва лаҳзалар кутади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Рашк балосидан қутулмас экансиз, хоҳ оиласиз, хоҳ оилали бўлинг шахсий ҳаётингиз издан чиқади. Ўзингизга ташқаридан туриб разм солинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни сақлаб қолиш жараёнида жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Агар бир-бирингиздан жуда чарчаган бўлсангиз, ёлғиз қолиб маълум вақт дам олинг. Бугун спорт, йога, сузиш билан шуғулланиш хайрли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

24 майда истакларингизни жуда камтарлик билан ҳақиқатга айлантиринг. Ҳамма ишни бирдан бажариб ташлашга уринманг. Кучдан айриласиз. Маънан покланиш ва табиат қўйнида дам олиш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Шахсий ҳаётда барча минус-плюсларни ҳисобга олган ҳолда дадиллик билан қарор чиқаринг. Кечқурун кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Сиз шундай кайфиятга арзийсиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Куннинг биринчи ярмида унутилмас танишувларни бошдан кечирасиз. Уларнинг баъзилари яқин дўстлик ҳадя этса, айримлари иш юзасидан пухта ҳамкорлик риштаси вазифасини ўтайди. Ишда ва молиявий масалада деярли хатоликлар кўзга ташланмайди. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларингиздан бири қарзга пул сўраши мумкин. Яхши овқатланишдан бош тортманг. Бугун организмингиздаги метаболизм ҳолати аъло даражада. Саломатликни сақланг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

24 май куни асосий вақтингизни иш билан ўтказасиз. Бунинг мукофотини эса кечқурун албатта оласиз. Агар пулларингизни айлантира олсангиз, моддий аҳволингиз яхшидан ҳам яхши бўларди. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам ҳақиқий бахт шаробини яна қайта тотиб кўришади. Шундай бўлиши керак эди. Сиз шундай бахтга арзийсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оиладаги муҳит салбий тарафга оғиб кетишидан эҳтиётингизни қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун зинҳор олис келажак режаларини тузишга тутинманг. Барибир улар ярим йўлда издан чиқади. Оиласизларнинг айримларини яқиндагина танишган инсон ранжитиб қўйиши мумкин. Бу ҳам тақдирнинг бир синови бўлса керак-да. Молиявий масалада сизни кутилмаган совғалар кутади. Ё лотерея ўйнаб катта пул ютиб оласиз, ё катта миқдорда мукофот пули оласиз, ёки бўлмаса меросга эга чиқасиз. Асабни асранг. Овқатланишда режимга амал қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

24 майда барча эскирган имконият эшиклари ёпилиб, кечқурун янгилари очилади. Ўзингизни тутишда эҳтиёткор бўлинг. Бировларни ноҳақ ранжитишдан сақланинг. Ижод кишилари учун бугун қўшимча даромад олишда янги имкониятлар пайдо бўлади. Тадбиркор бўлсангиз-у, фойдали шартнома имзолашга тутинсангиз, ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказинг. Айримлар кечқурун олис сафарга отланиши эҳтимолга яқин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун омадсизлик билан омад ёнма-ён қадам ташлайди. Гоҳ униси, гоҳ бунисига қайрилиб қарайверишдан чарчамасангиз бас. Шу нарса ҳаётий тажриба тўплашингизга туртки бўлади. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Асосийси эмоция бўронлари юзага келишидан сақлана олсангиз бас. Кечқурун баъзиларни танишлари ёки дўстлари меҳмонга чақириши мумкин. Спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Бу саломатлигингизни хавф остига қўяди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

24 майда ўзингиз ёқтирмайдиган одам билан рўбарў бўлишингиз кутилмоқда. Эҳтиёт бўлинг. Жанжал чиқишига йўл қўйманг. Барибир ундайлар билан жанжаллашиб барака топмайсиз. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланади. Демак, дўстлар билан зиёфат уюштириш ёки табиат қўйнида дам олишга ҳақлисиз. Сизга қаттиқ ишонадиган инсонларга қуруқ ваъдалар берманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Кўча таомини истеъмол қилишдан тийилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Ташқи кўринишингиз ва муҳим ҳужжатларга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Хаёл олиб кетиб қолишидан сақланинг. Агар ишлашдан чарчаган бўлсангиз, ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилинг. Молиявий муаммоларингиз ечими узоқ кутдирмайди. Аммо катта миқдорда пул сарфлаш ниятингиздан воз кеча туринг. Шахсий бизнеси борлар бугун катта бир ишга пул тикишлари кутилади. Бу ишнинг натижаси эса жуда ёқимли кечади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

24 май куни саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун қулай имкониятлар туғилади. Лекин мутахассис иштирокисиз бу ишни амалга оширманг. Бугун уй ичкариларини зарарли энергетикадан тозалаш, имижни ўзгартириш ва косметолог қабулига бориш омадли ўтади. Шубҳасиз, бу аёллар ва қизларга тегишли. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда бугун омадингиз чопмайдиганроқ бўлиб турибди. Шунинг учун танлаганингизга кўнгил изҳорларини ёғдиришдан тийила туринг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 майда ўзингиз учун жуда яхши машғулот топасиз. Бу қачонлардир ўсмирлик пайтингизда қалбингиздан чуқур жой олган хобби бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири билан жиддий мавзуда баҳслашиб қолишингиз кутилади. Харидлардан қочиб қутулиб бўлмайди. Аёллар кийим сотиб олишни режа қилган бўлишса, чегирмаси кўпроқ дўкон танлашлари тавсия этилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади