Саратон хасталигини енгган «Шайтанат»даги актёр Баҳром Матчонов билан суҳбат

0

«Шайтанат» сериали, «Кичкина табиб» ҳамда «Ойижон» фильмларида маҳорат билан рол ижро этган актёр Баҳром Матчонов яқинда Ўзбекистонга қайтиб келди. Фурсатдан фойдаланиб, журналист Феруз Муҳаммад ундан интервью олишга муваффақ бўлди. Мазкур суҳбатда актёр АҚШда қандай кун кечиргани, оғир хасталикни қандай енгиб ўтгани хусусида гапирган.

2006 йилда лимфома дардига чалинган актёр бола-чақалари, келажакка бўлган ишончи ҳамда таслим бўлмагани туфайли ҳозир соғ-саломат юрганини таъкидлаган.

Шу билан биргаликда Баҳром Матчонов актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов билан биргаликда АҚШ сафарига йўл олганини ҳам яширмаган.